Беларусда баскетболчи чемпион қиз ҳибсга олинди
Беларусь баскетболчиси Елена Левченко Минскда норозилик намойишларида иштирок этганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Бу ҳақда «by.tribuna.com» хабар берди.
Баскетбол бўйича Россия чемпиони 37 ёшли спортчи аёл 15 кунга ҳибсга олинди. У оммавий намойишларда иштирок этганликда ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига бўйсунмасликда айбланган.
Суд йиғилиши 30 сентябрь куни эрталаб бўлиб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter