Байрутдаги портлаш қурбонлари сони 190 кишига етди
Байрут портидаги портлаш қурбонлари сони 190 кишига етди, жами 6,5 минг киши турли даражада жароҳатланди, дейилади ҳукуматнинг якшанба куни чоп этган баёнотида.
Хабарларга кўра, уч киши бедарак кетган, 300 минг киши бошпанасиз қолган, қарийб 50 мингта уй портлаш натижасида зарарланган.
Аввалроқ ҳукумат 170 киши вафот этганини маълум қилганди.
4 август куни Байрут портида кучли портлаш юз берди. Юзлаб уйлар, автомобиллар шикастланди, пойтахтнинг кўпгина даҳаларида дераза ойналари тўкилиб кетди, иншоотларнинг бир қисми вайрон бўлди. Расмийларнинг маълум қилишича, портлашга 2014 йилда божхона хизмати томонидан мусодара қилиниб, омборда сақланиб келган 2750 тонна аммиак селитраси ёниши сабаб бўлган. Ливан пойтахти офат ҳудуди деб тан олинди, шаҳарда икки ҳафта фавқулодда ҳолатлар тартиби жорий этилди. Шундан сўнг Байрутда норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Пировард натижада Ливан бош вазири Ҳасан Дияб ўз ҳукумати истеъфосини эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter