Байрутдаги даҳшатли портлаш оқибатлари (фото)
4 август куни Ливан пойтахти Байрутда кучли портлаш содир бўлгани хабар қилинганди. Портлаш тўлқини яқин атрофдаги биноларни титратиб, деразаларни синдириб, машиналарни ағдариб юборди. Халқаро аэропорт биноси ҳам шикастланди.
Сўнгги маълумотларга кўра, 4 мингга яқин одам жароҳат олган, аммо бу ҳам ҳали аниқ рақам эмас. Камида 70 киши ўлгани ҳақида хабар берилган. Ҳалок бўлганлар орасида Ливаннинг «Ал-Қатайб» партияси раҳбари, жароҳатланганлар орасида Ливан Бош вазирининг рафиқаси ва қизи ҳам бор.
Ҳодисанинг сабаблари ҳанузгача ўрганилмоқда. Талқинлардан бирига кўра, кучли портлашга порт омборидаги нитратнинг ёниши сабаб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter