Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байденнинг ўғли 17 йилга қамалиши мумкин

Байденнинг ўғли 17 йилга қамалиши мумкин

АҚШ президентининг ўғли Хантер Байден тўққизта солиқ жиноятида айбланмоқда.

Прокурорларнинг таъкидлашича, у тўрт йил давомида Ички даромад хизматига 1,4 миллион доллар тўламаган ва бунинг ўрнига бу пулни гиёҳвандлик ва спиртли ичимликларни ўз ичига олган экстравагант турмуш тарзини молиялаштириш учун ишлатган, деб хабар беради Sky News.

Байденнинг адвокати Аббей Лоуэллнинг айтишича, мижози солиқларни тўлаган ва машҳур номи туфайли нишонга олинган.

11 январь куни Байден биринчи марта Лос-Анжелесдаги федерал судда махсус прокурор Девид Вайс қўзғатган иш бўйича чиқиш қилди. Агар унинг айби исботланса, 17 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг