Байден яқин орада Марказий Осиё давлатларидан бирига келиши мумкин
Оқ уй Нью-Йоркда бўлиб ўтган Марказий Осиё ва АҚШ лидерлари иштирок этган «C5+1» форматидаги саммитдан сўнг Жо Байденнинг нутқини эълон қилди.
Қўшма Штатлар президенти ўз нутқида учрашувни тарихий деб атайди ва томонлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик – «суверенитет, мустақиллик ва ҳудудий яхлитликка бўлган умумий садоқатга асосланиши»ни таъкидлайди.
У, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ҳамда АҚШ ҳамкорлиги янги ривожланиш босқичига кўтарилганини қайд этади.
«Биринчидан, биз терроризмга қарши ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаяпмиз. Жумладан, АҚШ Марказий Осиё минтақаси учун хавфсизликни молиялаштиришни оширмоқда.
Иккинчидан, биз минтақавий иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаяпмиз. Масалан, дипломатик алоқаларимизни яна ҳам ривожлантириш ва хусусий секторларимизни яхшироқ боғлаш учун янги бизнес платформа яратяпмиз.
Ва биз келгуси йилларда энергия хавфсизлиги ва таъминот занжирларини мустаҳкамлаш учун минерал ресурслар бўйича мулоқот имкониятларини ҳам муҳокама қилмоқдамиз.
Учинчидан, биз ногиронлар ҳуқуқлари бўйича янги ташаббусни бошлаяпмиз.
Мен чин юракдан ушбу учрашувнинг давомини кўришни истайман. Чунки биз биргаликда кучлироқмиз, аминманки, агар биз бирга бўлар эканмиз, дунё янада хавфсиз бўлади», – дейди Қўшма Штатлар лидери.
Байден нутқини тез орада ўзининг Марказий Осиё давлатларидан бирига бўлажак ташрифига шама қилиб тугатади.
«Сизлар билан яқин орада, айниқса, мамлакатларингиздан бирида учрашишдан умидворман», – деб ўз сўзини якунлайди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter