Байден хотинидан узоқлашган заҳоти «адашиб қолди» (видео)
![Байден хотинидан узоқлашган заҳоти «адашиб қолди» (видео)](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/720_460_95_1886682959.jpg)
G7 саммитида Aмерика президенти Жо Байден ресторанда «адашиб қолди». Саросимага тушиб қолган раҳбарнинг видеоси ITV News телеканали томонидан эълон қилинди.
Кадрларда Байденнинг муассаса айвонига кириб боргани, кейин эса тўхтаб атрофга назар ташлагани акс этган.
«Корнуол саммити қандай ўтмоқда?» — дея журналистлар уни сўроққа тутишганди у ижобий жавоб қайтарди.
ОАВ вакилларига бир-икки сўз қотиб, саросимага тушиб қолган Оқ уй раҳбари рафиқаси Жиллни излашда давом этаётгани шундоқ билиниб турарди.
Кейинчалик айвоннинг нариги томонида биринчи хоним пайдо бўлиб, эрини чақирди.
9 июнь куни Жо Байден Aмерика етакчиси сифатида Европа бўйлаб илк сафарини бошлади. У ўз сафари доирасида G7 саммитида иштирок этади, НAТО вакиллари билан учрашади ва Россия президенти Владимир Путин билан икки томонлама музокаралар олиб боради.
US President Joe Biden @POTUS tells ITV News his meetings in Cornwall ahead of the #G7Summit are going "very well" https://t.co/Ly7iqdUGtO pic.twitter.com/VZ0QDZdERd
— ITV News (@itvnews) June 10, 2021
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter