Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден Украинага Москва ва Кремлга зарба йўллашга рухсат бермади

Байден Украинага Москва ва Кремлга зарба йўллашга рухсат бермади

АҚШ президенти Жо Байден ABC News телеканалига берган интервьюсида Украина томонидан Москва ва Кремлга ҳужумларга рухсат бермаслигини айтди.

«Бизнинг рухсатимиз чегарадан Украинага зарба бераётган нуқталарга тегишли», деди Байден. «Биз Россияга 200 миль чуқурликда зарба беришга рухсат бермаймиз ва Москвага, Кремлга зарба берилишига қаршимиз».

ABC мухбири АҚШ президентидан Путиннинг Ғарб қуролларидан Россияга зарба бериш йирик можарога сабаб бўлиши ҳақидаги гапларига изоҳ сўради. 

«Мен уни 40 йилдан ортиқ биламан. Бу мени 40 йилдан бери безовта қилмоқда. «У инсофсиз одам», деб жавоб берди Байден.

«У диктатор ва бу ҳужумни давом эттириб, ўз мамлакатини ушлаб қолиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилмоқда. Биз уларга Москвага зарба бериш, Кремлга зарба бериш учун қурол бериш ҳақида гапирмаяпмиз», деди Жо Байден.

Пайшанба куни кечқурун Байден Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг