Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден Украина ва Исроилга бир неча миллиардлик ёрдам пакетини имзолади

Байден Украина ва Исроилга бир неча миллиардлик ёрдам пакетини имзолади

АҚШ президенти Жо Байден умумий қиймати 95 миллиард долларлик ёрдам пакетини имзолади. Унга кўра, Украинага 61 миллиард доллар ва Исроилга 26 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатилади. Қолган қисми Тайванга ажратилади.

«Бугун бир неча соат ичида биз Украинага қурол ва жиҳозлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа ўқ-дорилари ва зирҳли транспорт воситаларини жўнатишни бошлаймиз», —деди Байден.

Украинага юбориладиган қуроллар АҚШда ишлаб чиқарилган.

Ғазо секторидаги ҳужумларда минглаб фаластинлик тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган Исроилни қўллаб-қувватлашни давом эттиргани учун танқид қилинган АҚШ маъмурияти пакет доирасида Исроилга жами 26 миллиард долларлик янги ёрдам беради.

Байден Исроилга янги ёрдам пакетини «Тел-Авивни Теҳрондан ҳимоя қилиш» деб оқлади.

Аввалроқ АҚШ Сенати Украина, Исроил ва Тайванга молиявий ёрдам пакетини маъқуллагани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг