Байден Си Цзиньпин билан «қаттиқ» гаплашиб олмоқчи
АҚШ ва Хитой раҳбарлари ноябрь ўрталарида учрашади. Оқ уй Пекиннинг Украина ва Яқин Шарқдаги можаролардаги ролини муҳокама қилишга тайёрланмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан икки томонлама муносабатлардаги муҳим масалалар, жумладан Пекиннинг Теҳрон билан алоқалари ва Украинадаги можародаги роли юзасидан «қаттиқ суҳбатлар» ўтказиш ниятида. Бу ҳақда Politico америкалик юқори мартабали амалдорларга таяниб ёзади.
Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, Байден Хитой томонини Эрон «Яқин Шарқда зўравонликни кучайтиришга интилмаслиги» учун унга таъсир ўтказишга ишонтирмоқчи.
Байден ва Си ўртасидаги учрашув 11-17 ноябрь кунлари Сан-Францискода бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасида бўлиб ўтади.
Бу икки президентнинг ушбу йилдаги биринчи юзма-юз учрашуви бўлади. Оқ уй «кенг кўламли учрашув» ўтказишни режалаштирган ва бир қатор масалалар бўйича келишмовчиликларга қарамай, Пекин билан муносабатларни барқарорлаштиришга умид қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter