Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден Ғазо бомбардимонини маъқуллади. Исроил энди JDAM бомбаларини тайёрламоқда

Байден Ғазо бомбардимонини маъқуллади. Исроил энди JDAM бомбаларини тайёрламоқда

Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи бутунлай йўқ қилиниши керак, аммо Фаластин давлати мавжуд бўлиши керак, деди АҚШ президенти Жо Байден CBS News телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, ҲАМАС жангарилари тинч аҳоли ортига яширинишмоқда ва уларни йўқ қилиш керак. У Исроилнинг минтақадаги ҳаракатларини асосли деб атади ва Ғазо секторини бомбардимон қилиш билан ҲАМАСнинг ҳаракатлари ўртасида фарқ борлигини дастаклади.

«Исроил жавоб беришга ҳақли. Улар ҲАМАСни таъқиб қилишлари керак», — дея таъкидлади АҚШ президенти.

Шунингдек, у Исроилга ёрдам бериш учун АҚШ қўшинларини юборишни рад этиб, Исроил шундоқ ҳам «дунёдаги энг яхши армиялардан бирига» эга эканлигини таъкидлади.

Америка президенти, Фаластин давлати бўлиши кераклигини, бироқ ҲАМАС ҳужумлари туфайли уни яратиш энди имконсиз эканини айтган.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ҳам аввалроқ ҲАМАС бутунлай йўқ қилиниши кераклигини айтган эди.

«The New York Times»нинг қайд этишича, Исроил Ғазо шаҳрини қўлга олса, уни нима қилиши номаълумлигича қолмоқда. Америкалик журналист, Пулицер мукофоти совриндори Сеймур Херш ўз манбаларга таяниб, Исроил Ғазога АҚШ томонидан етказиб берилган JDAM бомбалари билан зарба беришга тайёрланаётганини, бу эса шаҳарнинг вайрон бўлишига олиб келишини айтди.

Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Рашида Толиб президент Жо Байденнинг Фаластин–Исроил зиддиятидаги позициясини танқид қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг