«Бахтли пенсионерлар» яшовчи давлатлар рейтинги аниқланди
Франциядаги энг йирик банклардан бири Natixis пенсионерлар энг яхши шароитларда яшовчи давлатлар рейтинги бўйича тадқиқот натижаларини эълон қилди. Бу ҳақида Bloomberg хабар бермоқда.
Рўйхат бошидан Исландия жой олган. Кучли учликка Швейцария ва Норвегия якун ясаган бўлса, АҚШ 18-ўринни эгаллаган.
Қуйи ўринларни Литва, Латвия ва Греция эгаллади - улар мос равишда 35, 36 ва 41-поғонада жойлашган. Россия 44-бўлиб, рейтингга якун ясаган.
Таъкидланишича, рейтинг фуқароларнинг молиявий хавфсизлиги ва фаровонлиги даражасидан келиб чиққан ҳолда таснифланган. Мамлакатда фоиз ставкалари, ишлаб чиқариш ва даромадлар тенглиги даражаси, шунингдек давлат қарзининг ҳажми ва иқлим ўзгариши индекси ҳам ҳисобга олинган.
Мутахассислар 2020 йилда дунё бўйлаб пенсионерларнинг молиявий барқарорлик имкониятлари пасайди деган хулосага келишмоқда. Бу коронавирус инқирози билан боғлиқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter