Байден дебатда нега қақшатқич мағбулиятга учраганини айтди
АҚШ президенти Жо Байден ўзининг дебатдаги мағлубиятини парвозлардаги чарчоқ билан боғлади. Демократик партияда унинг аҳволидан хавотир кучаймоқда.
«Мен ходимларимга қулоқ солмадим, Ер куррасини бир неча марта айланиб чиқдим, кейин саҳнада деярли ухлаб қолдим», деди у сешанба куни кечқурун Виржиниядаги шахсий маблағ йиғиш маросимида ўзининг саёҳатларига ишора қилиб.
«Бу узр эмас, балки тушунтириш», - дея қўшимча қилди у.
Байден охирги марта сафаридан 15 июнь куни, ўтган пайшанба, 27 июнь куни мунозарадан деярли икки ҳафта олдин қайтганди.
Шунингдек, у ўз нутқи учун узр сўради ва ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда ғалаба қозониши унинг учун жуда муҳим эканини айтди, деб хабар берди ABC News.
Айни пайтда, Демократик партия ва унинг либерал оммавий ахборот воситалари тарафдорлари ичида 81 ёшли президентнинг саломатлиги ва когнитив қобилиятлари ҳақида хавотир кучаймоқда.
Техас штати вакили бўлган демократ конгрессмен Ллойд Доггетт мунозарадаги ҳалокатли чиқишидан сўнг Байденни сайловдан ўз номзодини бекор қилишга чақирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter