Бангида жангарилар ва савдогарлар ўртасида тўқнашув оқибатида 30 киши ҳалок бўлди
Марказий Африка Республикаси (МАР) пойтахти Банги шаҳрида тўқнашув натижасида 30 киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди «Франс Пресс» агентлиги.
Тўқнашув чоршанба ва пайшанба кунлари «PK5» кварталида жангарилар ва савдогарлар ўртасида содир бўлган.
— Масжидга 30 кишининг майитини келтиришди, — дейди маҳаллий масжид имоми Авад ал-Карима.
Унинг айтишича, тўқнашув савдогарларнинг квартални назорат қилувчи қуролли жангариларнинг ноҳақ йиғимларига қарши чиқиши натижасида келиб чиққан.
Фуқаролик мудофаа хизмати раҳбари полковник Патрик Бидилу Ниабоднинг сўзларига кўра, кварталда 40 — 50 та дўкон ва бир нечта уйга ўт қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter