Бадавлат аёл миллиардлаб доллар сабаб ўлимга ҳукм этилди
Ветнамнинг энг бой аёлларидан бири фирибгарлик учун ўлим жазосига ҳукм қилинди. У банкдан 12,5 миллиард доллар ечиб олиб, ўзлаштиришда айбланмоқда.
Хошимин шаҳри суди 67 ёшли ветнамлик ишбилармон аёл Труонг Ми Ланни 11 йил давомида мамлакатнинг энг йирик банкларидан бирини талон-тарож қилганликда айблаб, ўлимга ҳукм қилди.
Йирик Van Thin Phat компанияси раҳбари Труонг Ми Лан Ветнамда молиявий жиноятлар учун ўлимга ҳукм қилинган кам сонли аёллардан биридир.
Фирибгарликнинг кўлами ҳам мисли кўрилмаган. Труонг Ми Лан Саигон тижорат банкидан 304 триллион VND (тахминан 12,5 миллиард доллар) кредит олганликда айбдор деб топилди.
Бироқ, унинг ҳаракатларидан кўрилган жами зарар 27 миллиард долларга баҳоланмоқда ва суд ҳукми уни айнан шу суммани қайтаришга мажбур қилмоқда, гарчи айблов бунинг иложи йўқ деб ҳисобласа ҳам.
Тахминларга кўра, суд Труонгни унга босим ўтказиш ва ҳеч бўлмаганда ўғирланган мулкнинг бир қисмини қайтаришга мажбурлаш учун ўлимга ҳукм қилган.
Труонг Ми Лан айбини тан олмади ва уни қўл остидагиларга юклади. Ланнинг оила аъзоларидан бири Reuters агентлигига у ҳукм устидан шикоят қилишни режалаштираётганини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter