Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автобус ва юк машинасининг тўқнашиши 18 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Автобус ва юк машинасининг тўқнашиши 18 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: «rtr.md»

Хитой пойтахти Пекин шаҳри жанубидаги Хунан вилоятида автобус билан юк машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлган, 14 киши яраланган. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бераяпти.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Хитойда ҳар йили айнан йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 260 минг киши ҳалок бўлар экан.

ЙТҲнинг аксарияти велосипед ва мотоцикл ҳайдовчилари билан пиёдалар ўртасида кузатилар экан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг