Австралияда тухум катталигида дўл машиналарнинг ойналарини синдириб ташлади
Австралиянинг Квинсленд штатида товуқ тухуми катталигида дўл ёғиб, машина, турар-жой ва бошқа иморатларнинг ойналарини синдириб ташлади, дея хабар берди «7News» телеканали.
Телеканалнинг маълум қилишича, Гримпи шаҳридан Брисбеннинг жанубий қисмларигача бўлган ҳудудда яшайдиган аҳоли «улкан дўл ва ҳалокатли шамол» ҳақида огоҳлантирилган. Квинсленд штатининг жанубидаги Саншайн-Кост туман ҳудуди аҳолиси ҳам шу каби ҳодисага дуч келган. Шу билан бирга, сониясига 16 метрни ташкил этган кучли шамол штатнинг бошқа ҳудудларида ҳам қайд этилган.
ABC телеканали ўз навбатида хабар беришича, кучли шамол мамлакат жануби-шарқидаги қарийб 20 мингта уйни электрсиз қолдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter