Австралияда талабалар айниган мева сабабли эвакуация қилинди
Австралиянинг Мельбурн университети ётоқхонасида яшовчилар шубҳали ҳид сабабли бинодан эвакуация қилинди. Бу ҳақда «Bigmir.net» хабар қилмоқда.
Виктория штати қутқарув хизматига ётоқхонанинг кутубхонасидан келаётган шубҳали ҳиддан шикоят келиб тушган. Шундан сўнг газ ёки бошқа кимёвий воситаларнинг эҳтимолий хавфи сабабли бинодан 500 га яқин талаба ва ўқитувчи олиб чиқилган.
Текширув натижасида ҳид кутубхона шкафида қолиб кетган айниган дуриан мевасидан тарқалаётгани аниқланган. Меванинг ҳиди ҳаво алмашиш тизими орқали тарқалган.
Дуриан кучли ҳид таратувчи мева бўлиб, уни кўпчилик меҳмонхоналар, самолёт ва бошқа жамоат транспортларига олиб кириш тақиқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter