Астрофизиклар Илон Маскнинг «катта хатоси»ни кўрсатишди
Дубайдаги Бутунжаҳон ҳукуматлараро саммитида чиқиш қилган британ астрофизиги Мартин Рис 2050 йилда Марс сайёрасига миллион кишини жўнатишни режалаштираётган «SpaceX» компанияси асосчиси Илон Маскни танқид қилди.
«Маскнинг ғояси хато ва хавфли... Марсда яшаш Жанубий қутб ёки Эверест чўққисида яшашдан ёмон бўлса ёмонки, асло яхши эмас», — Мартин Риснинг сўзларини келтирди «Sky News».
Америкалик астрофизик Нил Деграсс Тайсон ҳам ҳамкасби билан ҳамфикр. Унинг таъкидлашича, Марсда қулай ҳаёт қуриш учун аввалига уни «Ерга айлантириш»га тўғри келади. Ердаги эҳтимолий ҳалокатдан қутулиш учун бошқа сайёрага кўчиб ўтиш, унинг фикрича, ҳозирги реалликка тўғри келмайди. Марсда етарлича шароит яратгандан кўра, Ернинг ўзини ҳалокатдан қутқариб қолиш ҳозирги кунда инсоният учун осонроқ, деди у.
Шунга қарамасдан, Тайсон фазони илҳом манбаи ҳисобловчи «ёш инсонларни» қўллаб-қувватлашни тўхтатмасликка чорлади.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маск 2050 йилда Марсга миллион кишини юборишни режалаштирганини айтганди. Айни пайтда «SpaceX» «қизил сайёра»га йўлдошлар, экипажлар ва юкларни элтиш имконини берувчи траспорт тизимларини яратиш билан ҳам шуғулланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter