Асқар Акаевнинг «боши балодан чиқмаяпти»: унга янги айблов қўйилди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаевга «Қумтор» кони иши бўйича янги айблов қўйилди.
Бу ҳақда РИА «Новости» Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитасига асосланиб хабар берди.
«Қумтор» иши бўйича терговлар, жумладан Акаевга боғлиқ жараён давом этмоқда. У энди 1992 йилда «Камеко» компанияси билан боғлиқ келишув ва 2003 йилда «Қумтор» тилла конини қайта қуриш масаласида келишувни коррупциялаштиришда айбланмоқда»—дейилади қўмита хабарида.
Бир неча кун аввал ОАВда Aкаевга нисбатан очилган текширувлар ёпилгани айтилганди.
Инқилоб натижасида ҳокимиятдан қувилган Акаев 2005 йилда Россияга кетиб қолганди. Садир Жапаров президент бўлгач, Акаев икки бор: август ва декабрь ойларида Бишкекка келиб сўроқ берди.
Айни дамда Қирғизистон биринчи президенти Москвага қайтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter