Ашраф Ғанининг Ғазнага ташрифи чоғида ракетали ҳужум уюштирилди
Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ғазна шаҳрига ташрифи чоғида ракетали ҳужум уюштирилди, дея хабар беради «Euronews».
Ашраф Ғани Ғазна шаҳри ҳокимияти биносида йиғилиш ўтказаётган пайтда иккита ракета бинодан 300 метр нарига келиб тушган.
Ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган ёки яраланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Президент Ғазнада хавфсизликни таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказаётган бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter