Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ашраф Ғани «ўғирланган пуллар»га изоҳ берди

Ашраф Ғани «ўғирланган пуллар»га изоҳ берди

Ашраф Ғани

Афғонистон президенти Ашраф Ғани унинг Кобулдан катта миқдордаги пуллар билан қочиб кетганли ҳақидаги миш-мишлар асоссиз эканлигини маълум қилди. 

«Мен Кобулдан пул ўғирлаб кетганим ҳақидаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмайди», — деди  Ашраф Ғани  «Facebook»даги саҳифасида жойлаштирилган видеомурожаатида.

Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зохир Акбар чоршанба куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ашраф Ғани ғазнадан 169 миллион долларни ўғирлаб кетган, деб баёнот берган  эди.

У Ғанининг қочишини «давлатга ва миллатга ҳиёнат», дея атаганди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ашраф Ғани ҳозирда қайси давлатда экани маълум бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг