Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистон-Озарбайжон чегарасида маҳаллий жанглар бўлиб ўтди. Томонлар бир-бирини айбламоқда

Арманистон-Озарбайжон чегарасида маҳаллий жанглар бўлиб ўтди. Томонлар бир-бирини айбламоқда

Арманистоннинг Гегаркуник вилояти, Озарбайжон билан чегаранинг шимоли-шарқида маҳаллий жанглар кузатилган. Бу ҳақда Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Тонгги соат 06:00 да ҳам маҳаллий жанглар тўхтамаган.

«28 июл куни соат 03:40 да Озарбайжон Қуролли кучлари ўқ отишни бошлаб, Арманистон-Озарбайжон чегарасининг шимоли-шарқий қисмида сулҳ режимини буздилар. Маҳаллий жанглар давом этмоқда»,— дея хабар қилади Арманистон мудофаа вазирлиги.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, Арманистон қуролли кучларининг Келбажар минтақасида ўқ отиши натижасида икки озарбайжонлик ҳарбий хизматчи чегарада яралангани ҳақида хабар қилган.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат Тоғли Қорабоғ масаласида 2020 йил 10 ноябрда улҳга келишганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг