Покистонга янги президент сайланди
![Покистонга янги президент сайланди](https://static.xabaruz.com/crop/3/5/720_460_95_3512066233.jpg)
Покистонда ўтказилган президентлик сайловларида Покистон Адолат ҳаракати (PTI)дан кўрсатилган номзод Ориф Алвийнинг қўли баланд келди, дея хабар беради «Анадўлу» ахборот агентлиги.
Мамлакатда бугун маҳаллий вақт билан соат 10:00 да бошланиб 16:00 да тугаган овоз бериш жараёнларининг дастлабки тасдиқланмаган натижаларига кўра, Ориф Алвий ғалаба қозонган.
Норасмий маълумотларга кўра, 660 нафар депутатдан 352 нафари Алвийни қўллаб-қувватлаб овоз берган.
Қолган номзодлар: мухолифат партиясидан Фазлурраҳмон 131, Покистон Халқ партиясидан Аитзоз Аҳсан 81 та овоз олган.
Покистоннинг сайланган янги президенти 5 йиллик вазифасига шу йил 9 сентябрь куни якун ясайдиган Мамнун Ҳусайндан сўнг мамлакат раҳбарлиги курсисига ўтиради.
Эслатиб ўтамиз, 18 август куни худди шу партия етакчиси Имрон Хон Покистоннинг 22-Бош вазири сифатида қасамёд қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter