Аргентина транспорт вазири йўлда ҳалок бўлди
Аргентина транспорт вазири Марио Меони автоҳалокат қурбонига айланди. Бу ҳақда маҳаллий «Todo Noticias» телеканали хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса Буэнос-Айрес провинциясининг Кармен-де-Ареко ва Сан-Андрес-де-Хилес шаҳарлари ўртасидаги йўлда содир бўлган. Вазир Меони бошқариб кетаётган «Ford Mondeo» машинаси йўлнинг 112-километрида ағдарилиб кетган.
Телеканал манбасига кўра, вазир машинани юқори тезликда ҳайдаб кетаётган бўлган. Бироқ ҳодисанинг асл сабаби ҳозирча келтирилмаган.
Манбаларга кўра, Меонига ҳайдовчи ёллаши кераклигини кўп тавсия қилишган, бироқ машина ҳайдашга ишқибозлиги боисидан у таклифларни рад этиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter