АҚШдаги президент сайловларида марҳумлар ҳам овоз беришмоқда
Нью-Йоркда АҚШ президенти сайловларида бир қанча ҳолатларда марҳумларнинг ҳам овоз бергани қайд этилди, деб ёзади «New York Post» газетаси.
24 сентябрдаёқ сайлов комиссияси Фрэнсис Рэкховнинг илтимосга биноан бюллетень юборган. 8 октябрда жавоб тариқасида тўлдирилган шаклини қабул қилиб олган. Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, аёл 2012 йилдаёқ вафот этган экан.
Шунга ўхшаш ҳодиса Гертруда Низзернинг бюллетени билан ҳам содир бўлди: у бу йил 101 ёшни қаршилаган бўларди. Унинг илтимосига кўра комиссия унга бюллетень юборган. Бироқ текширилганда аёлнинг ҳаёт эмаслиги фош бўлди.
«Бу айсбергнинг фақат учи эканлигини биламиз. Биз Нью-Йорк полицияси ва туман прокуроридан текширувни бошлашларини талаб қилдик», — дея «New York Daily News» газетасига Республикачилар партиясининг Стейтен-Айленддаги бўлим раҳбари Брендан Лэнтри маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter