АҚШда торнадо қурбонлари сони ортди. Тўрт ойлик чақалоқ ҳам ҳалок бўлган
АҚШнинг марказий қисмида ўнлаб торнадолар оқибатида камида беш киши, жумладан, тўрт ойлик чақалоқ ҳалок бўлди.
Ўн минглаб одамлар электр таъминотисиз қолди.
Оклахомада тўрт киши ҳалок бўлди, штатнинг кўплаб ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Айниқса, Оклахома штатидаги Салфер шаҳри қаттиқ зарар кўрди, у ерда вайрон бўлган уйлар ва ағдарилиб кетган машиналар тасвири аввалроқ намойиш қилинганди. Маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 100 га яқин одам жароҳат олган.
Аёва штатида ҳам бир киши ҳалок бўлди.
Жума куни АҚШда торнадолар бошланди. Шанба куни АҚШ об-ҳаво хизматининг дастлабки маълумотларига кўра, баъзи торнадоларнинг шамол тезлиги соатига 218 км дан ошди.
Бир неча штатларда бир неча соат ичида 18 см гача ёмғир ёғган бўронлар кузатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter