Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда муҳожирларга ҳужум уюштирилди

АҚШда муҳожирларга ҳужум уюштирилди

АҚШнинг Айдаҳо штатида 9 муҳожирга пичоқ билан ҳужум қилинди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Бойсе шаҳри полицияси бошлиғи Уильям Боунснинг айтишича, Сурия, Ироқ ва Эфиопиядан келган муҳожирлар шаҳарда 3 яшар боланинг туғилган кунини нишонлаётган пайтда пичоқли ҳужумга учраган. Бунинг оқибатида 9 киши яраланган.

Жабрланганлар орасида 3, 4, 6, 8 ва 12 яшар болалар ҳам бор.

Боунс ҳужумга учраган 9 муҳожирдан 4 нафарининг аҳволи оғир эканини маълум қилди.

Ҳужумчи 30 ёшли АҚШлик Тимми Эрл Киннер экани аёнлашди.

Воқеа юзасидан суриштирув бошлаб юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг