«АҚШда фақат икки жинс – эркак ва аёл тан олинади» — Трамп
Доналд Трамп АҚШнинг 47-президенти сифатида расман ишга киришгани хабар қилинганди.
Қасамёд қабул қилганидан сўнг Трамп инаугурация нутқи билан чиқиш қилди. Унда у тез орада «тарихий аҳамига эга» бир қатор фармонларни имзолашини таъкидлади.
Хусусан, Трамп АҚШ-Мексика чегарасида фавқулодда ҳолат эълон қилиш, наркотик картелларини террорчи ташкилотлар деб эълон қилиш, Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб қайта номлаш ва «АҚШда фақат икки жинс – эркак ва аёлни тан олишини айтди».
«Американинг олтин даври ҳозир бошланмоқда. Мамлакатимиз дунёнинг қолган қисми ҳасад қиладиган даражада гуллаб-яшнайди», деди у нутқи якунида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter