Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда дам олиш кунларидаги отишмаларда 150 киши қурбон бўлди

АҚШда дам олиш кунларидаги отишмаларда 150 киши қурбон бўлди

Дам олиш кунлари АҚШда камида 150 киши қуролли зўравонлик қурбонига айланди. ОАВ мамлакат бўйлаб 400 дан ортиқ отишма содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

4 июлдаги Мустақиллик куни 3 июлдан 5 июлгача давом этган дам олиш кунлари фақат Нью-Йоркнинг ўзида 26 та отишма юз бергани маълум қилинган. Натижада 26 киши жароҳат олди.

Полиция маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йили янада юқори бўлган - 30 киши жароҳат олганди.

4 июл куни Ню-Йоркда 12 та отишма содир бўлди, 13 киши уларнинг қурбонига айланган.

Чикагода жума оқшомидан душанба тонгигача 83 киши ўққа тутилган, 14 киши ҳалок бўлиб, беш ва олти ёшли қизлар жароҳат олгани маълум қилинган.

Шунингдек, якшанба куни эрталаб Техасда автоуловларни ювиш жойи ёнида ҳам отишма юз берган.

Жума куни Виржинияда 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган тўрт нафар бола отиб ташланган. Огайо штатида, партиядаги отишмада ўн икки киши жароҳат олган, 17 ёшли жабрланувчи вертолётда касалхонага жўнатилган, аммо йўлда вафот этган. Огайо штатининг яна бир шаҳрида отишма оқибатида 16 ва 19 ёшли икки ўспирин ҳалок бўлган, 16 ва 17 ёшли икки қиз ва 15 ёшли ўспирин яраланган. Далласда 62 ёшли эркак жанжал оқибатида отиб ўлдирилган.

Телеканал маълумот беришича қурбонлар ва яраланганлар ҳақидаги хабарлар якуний хулоса эмас, отишмалар тарихи яхшилаб қайта ўрганилиб чиқилиши айтиб ўтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг