AҚШда даҳшатли табиий офат: қурбонлар бор
25 март куни АҚШнинг Aлабама штатига ёпирилган торнадо оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Кэлхун округи шерифи Мэттью Уэйдга асосланиб CNN хабар бермоқда.
«Кўпгина уйлар зарарланди, кўплаб одамлар шикастланди, камида беш киши ҳаётдан кўз юмди», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат худди шу траектория бўйлаб такрорланиши мумкин бўлган иккинчи торнадодан хавотир олишяпти.
Миллий метеорология хизмати маълумотларига кўра, 25 март куни Aлабамада 14 та ва Миссисипида 1 та торнадо қайд этилган. Биргина Пелхэм шаҳрида табиий офат 30 тадан 50 тагача уй ва иншоотларга зарар етказди. Торнадо оқибатида жануби-шарқда қарийб 55 минг киши, шу жумладан, Aлабамада 36 мингдан ортиқ киши электрсиз қолди. Ҳокимият зарарни баҳолашда ва жабрланганларни қидиришда давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter