АҚШда 2024 йилда ким президент бўлиши мумкинлиги айтилди
AҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2024 йилги сайловларда Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден устидан ғалаба қозониши мумкин. Бу ҳақда The Hill портали хабар бермоқда.
Портал кузатувчилари фикрича, Демократик партияда Трампнинг давлат раҳбариятига қайтиши борасида қўрқув кучаймоқда.
Демократик партия стратеглари баъзи сўровларда Байдендан устун келаётган Трамп якунда катта муаммоларга сабаб бўлишини, уни жиддий қабул қилишга чақирмоқда.
ABC News/Washington Post нашрлари сўровига кўра, Трамп 45 фоиз овоз олади, респондентларнинг атиги 39 фоизи Байденни қўллаб-қувватлашга тайёр. Шунга ўхшаш маълумотлар Гарвард-Ҳаррис тадқиқотида кўрсатилган, унда республикачи демократни 5 фоиз овоз билан четлаб ўтади.
«Сўровлар, шунингдек, Байденнинг қайта сайланиш саъй-ҳаракатлари кўп қўллаб-қувватланмаётганини кўрсатмоқда, кўпчилик бошқа демократ номзодни афзал кўришларини айтишди. Кўп сайловчиларни амалдаги президентнинг ёши ташвишга солмоқда. Байден 80 ёшда ва иккинчи муддати охирида 86 ёшга тўлади», дейилади мақолада.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter