Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ядро қуролларини Буюк Британияга жойлаштиради

АҚШ ядро қуролларини Буюк Британияга жойлаштиради

АҚШ Россиядан таҳдид кучайиши муносабати билан 15 йил ичида биринчи марта Британияга ядро қуролини жойлаштиришни режалаштирмоқда.

The Telegraph нашрининг ёзишича, қиролликнинг Лейкенхит авиабазасига янги объектни етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар АҚШ бу ерда ядро каллакларини жойлаштириш ниятида эканлигини тасдиқлайди. Улар Хиросимага ташланган бомбадан уч баробар кучлироқдир.

2008 йилда АҚШ Москва томонидан совуқ уруш таҳдиди барҳам топганига ишониб, ядровий ракеталарини Британиядан олиб чиқиб кетган эди.

Шу йилнинг 25 январь куни НАТО совуқ уруш давридан бери энг йирик машқларини бошлади. Машғулотлар май ойигача давом этади. Унда 90 минг ҳарбий хизматчи, 50 дан ортиқ кема, 80 дан ортиқ қирувчи, вертолёт ва дрон ҳамда камида 1100 та жанговар техника иштирок этмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг сўзларига кўра, НАТОнинг кенг кўламли ҳарбий машғулотлари альянснинг совуқ уруш давридаги ҳаракатларга қайтишидан далолат беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг