Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ва бошқа давлатлар рус қимматбаҳо тошларига чеклов қўймоқчи

АҚШ ва бошқа давлатлар рус қимматбаҳо тошларига чеклов қўймоқчи

Қўшма Штатлар ва бошқа давлатлар Россия олмосларини «қонга белаган» деб ҳисоблаб, Россиядан қимматбаҳо тошлар импортини тақиқламоқчи. Бу ҳақда New York Times журнали маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, май ойида АҚШ Давлат департаменти вакили Жорж Кажати БМТ томонидан можаро зоналаридан олмос тарқалишига қарши курашиш учун ташкил этилган халқаро ташкилотга мактуб йўллаган.

«Ахир, қимматбаҳо тошлар савдосидан тушган пул мамлакат армиясини қуроллантиришга сарфланади», — деб ёзган Жорж Кажати ўз мактубида.

Европа Иттифоқи, Канада ва Украина АҚШ позициясини қўллаб-қувватлади. Улар Кимберли жараёни доирасида рус қимматбаҳо тошларини «қонли олмос» деб ҳисоблаш керакми ёки йўқлигини муҳокама қилишга чақирдилар.

Россия дунёдаги энг йирик кичик олмос етказиб берувчи давлат ҳисобланади. Мамлакат энергия ресурсларидан кейин, энг кўп даромадини айнан олмос экспортидан олади.

Бу вақтгача Америкада рус олмослари жуда машҳур бўлган. Россия олмослар Африка олмосларига нисбатан анча сифатли ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг