АҚШ тарихидаги «энг яхши» ва «ёмон» президентлар номи очиқланди
Қўшма Штатларда мамлакат тарихидаги энг ёмон президентлар номи эълон қилди. C-SPAN канали томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, улардан бири Доналд Трамп бўлган, айниқса унинг ахлоқий ва бошқарув фазилатлари жуда паст рейтингни қайд этган.
Рейтингни тузишда 142 тарихчи иштирок этган. Трамп танланган 44 президентдан 41-ўринни эгаллаган. Гровер Кливленд ушбу рўйхатда икки марта пайдо бўлган, у АҚШнинг 22 ва 24-раҳбаридир. Авраам Линколн, Жорж Вашингтон ва Франклин Рузвелт энг яхши етакчилар қаторида кучли учликка киришган.
Кучли ўнлик Жон Кеннеди, Роналд Рейган, шунингдек, Барак Обамадан ҳам иборат.
Президент Билл Клинтон 19-ўринни, Кичик Жорж .Буш 21-ўрин, Ричард Никсон 31-ўринни эгаллаган. Рейтинг ахлоқий фазилатлар, маъмурий ва етакчилик қобилиятлари, ташқи сиёсат ва иқтисодиётдаги муваффақиятлар ва ишонтириш каби ўнта позициядан олинган баллар йиғиндиси асосида тузилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter