АҚШдаги супермаркетда отишма: ўн киши вафот этгани хабар қилинди
АҚШнинг Колорадо штатидаги Боулдер шаҳридаги супермаркетда юз берган отишмада вафот этганлар сони ўнтага етди. Бу ҳақда маҳаллий полиция раҳбари Марис Херолд ўз Твиттерида баёнот берган.
Ҳалок бўлганлар орасида битта хавфсизлик ходими бор. Илгари оммавий ахборот воситалари олти қурбон ҳақида хабар беришганди.
«Жабрланган оилаларга ҳамдардлик билдирамиз. Ўн киши ҳалок бўлди», —деди Ҳеролд.
Полиция шунингдек, эҳтимолий жиноятчи ҳибсга олинганлигини қўшимча қилган. АҚШ президенти матбуот котибига кўра, ҳодисадан президент Байден ҳам хабардор этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter