Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Нетаняҳунинг тез орада кетишини кутаётгани айтилмоқда

АҚШ Нетаняҳунинг тез орада кетишини кутаётгани айтилмоқда

Жо Байден ва унинг ёрдамчилари Исроил бош вазирининг бу лавозимда «саноқли» кунлари қолган бўлиши мумкинлигини муҳокама қилишган.

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу тез орада ўз лавозимини йўқотиши мумкин деб ҳисобламоқда, деб ёзади Politico.

Нашрнинг ёзишича, Америка етакчиси Нетаняҳу билан яқинда Исроилда бўлиб ўтган учрашувида унинг кетиши эҳтимоли ҳақида ҳам гапирган.

Икки Оқ уй расмийсига кўра, Байден ҳатто Нетаняҳуга «бўлажак ворис билан бўлишадиган сабоқлар ҳақида ўйлашни» таклиф қилган.

Нашр суҳбатдошларининг айтишича, Америка президенти маъмурияти маълумотларига кўра, Исроил бош вазири ўз лавозимида яна бир неча ой ёки ҳеч бўлмаганда Ғазо секторидаги операциянинг биринчи босқичи якунланмагунча қолади.

31 октябр куни Нетаняҳу ҲАМАС билан урушнинг учинчи босқичи бошланганини эълон қилди, бу эса «Ғазо секторига қуруқликдан киришни кенгайтиришни» назарда тутади.

Байденнинг октябр ойида Тел-Авивга сафари Исроилни қўллаб-қувватлаш мақсадида эди, дейди расмийлар, лекин у шахсан Нетаняҳуни «эҳтиёткорлик билан қадам ташлашга ва урушни кенгайтирмасликка» ундаган.

Шу билан бирга, Оқ уйнинг бошқа бир ходими Исроил бош вазирининг келажаги ҳақидаги мунозараларни «қуруқ гап» деб ҳисоблайди ва у Байден маъмурияти фақат Исроилни қўллаб-қувватлаш ҳақида қайғураётганини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг