Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ мудофаа вазири яна касалхонага ётқизилди

АҚШ мудофаа вазири яна касалхонага ётқизилди

Пентагон раҳбари Ллойд Остин Мериленд штатидаги Миллий ҳарбий тиббиёт марказига қайта ётқизилди.

У ўзининг расмий вазифаларини ўринбосарига топширди, деб ёзади Politico.

«Мудофаа котиби Ллойд Остин миллий ҳарбий тиббиёт марказига олиб кетилди», деди Пентагон матбуот котиби Пет Райдер.

Жорий йилнинг бошида Остин простата саратони туфайли декабрь ойида ўтказган операцияси асоратлари туфайли касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Пентагон раҳбари Яманга берилган зарбаларни касалхонадан бошқаргани айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг