АҚШ Мудофаа вазирига нима бўлди?
Пентагон раҳбари Ллойд Остин шифохонада даволаниб чиққани маълум бўлди. AҚШ Мудофаа вазири тез орада Пентагонга қайтишини айтган.
У шунингдек, жамоатчиликни соғлиғидаги муаммолари ва тузалаётгани тўғрисида хабардор қилишга ваъда берди.
Таъкидлаш керакки, Остин 1 январ куни ошкор қилинмаган сабаблар билан шифохонага ётқизилганди. Пентагон бу ҳақда бир неча кун давомида жамоатчиликка хабар бермаган.
Маълум бўлишича, 1 январ куни Остин режалаштирилган тиббий процедурадан кейин турли асоратлар сабаб шифохонага тушган.
Мудофаа вазирининг ҳолати сир тутилиши АҚШ жамоатчилигида кескин норозиликларга сабаб бўлди. Пентагон журналистлари уюшмаси Қуролли кучларда Жо Байдендан кейин иккинчи ўринда турувчи кишининг аҳволи мунтазам оммага маълум қилиниши керак дея ҳисоблайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter