Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Эронни даҳшатли терактдан огоҳлантиргани айтилди

АҚШ Эронни даҳшатли терактдан огоҳлантиргани айтилди

АҚШ Эронни аввалдан январ ойи бошида Кирмонда содир этилган мудҳиш теракт ҳақида яширинча огоҳлантирган. Бу ҳақда The Wall Street Journal АҚШ расмийларига асосланиб хабар берди.

Газетанинг манбаларига кўра, Эронга етказилган маълумотлар Теҳрон учун фойдали бўлиши мумкин эди. Шунга қарамай, Эрон Кирмон шаҳридаги портлашларнинг олдини ололмаган.

Эслатиб ўтамиз, 3 январ куни кечқурун Эронда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймоний хотирасига бағишланган мотам маросимлари чоғида иккита портлаш содир бўлди. Натижада 103 киши қурбон бўлди.

Мазкур терактдан сўнг Эрон Ироқ, Сурия ва Покистон ҳудудларига зарба берди. Охир-оқибатда жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг