АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Ўзбекистонга келади
АҚШ Давлат котибининг глобал жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элизабет Кеннеди Трюдо 2022 йил 28 сентябрдан 9 октябргача 4 та давлатга, жумладан, Ўзбекистонга ҳам келади.
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти Матбуот хизмати маълум қилди.
Унинг Непал, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикасига бўладиган 12 кунлик сафари АҚШ дипломатик миссияларининг сиёсий масалалар бўйича ишлари, устувор маълумотларни алмашиш, хусусан, Россия ва Хитойнинг ёлғон ахборотларига қарши туриш, Афғонистон халқини доимий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий тенглик, ОАВ эркинлиги ва иқлим масалаларига бағишланади.
АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкент шаҳридаги Вебстер университетида «Профессионал журналистлар учун инглиз тили» курси битирувчилари олдида чиқиш қилади.
Шунингдек, у маҳаллий ННТлар билан давра суҳбатларида қатнашади, аёллар яшаш шароитлари билан танишиш учун Жиззах вилоятига боради. У ерда АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган турли алмашинув дастурлари битирувчилари билан учрашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter