АҚШ давлат котиби Пхеньянга етиб келди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео бугун Пхеньянга етиб келди. Бу ҳақда «Киодо» агентлиги маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.
Помпео аэропортга етиб келганидан сўнг Ким Чен Ин билан тушлик қилди.
Помпео Шимолий Корея раҳбари билан Корея яриморолини ядровий қуроллардан холи ҳудудга айлантириш ҳамда икки давлат – АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги муносабатларни меъёрига келтириш учун музокара ўтказади.
АҚШ давлат котиби сафар давомида Шимолий Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси раиси муовини Ким Ён Чхол билан ҳам учрашади.
Майк Помпео Пхеньянда шанба куни эрталабгача бўлади.
Шундан сўнг у Токиога учиб кетади. Якшанба куни Токиода Япония ташқи сиёсат маҳкамаси раиси Таро Коно ҳамда жанубий кореялик ҳамкасби билан учрашувлар ўтказади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter