Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойнинг Исроилдаги элчиси уйидан ўлик ҳолида топилди

Хитойнинг Исроилдаги элчиси уйидан ўлик ҳолида топилди

Фото: «Tianxia.link»

Хитойнинг Исроилдаги элчиси Ду Вэйни Герцлиядаги уйидан ўлик ҳолида топишди, дея хабар берди «Едиот Ахронот».

«Элчи каравотидан ўлик ҳолида топилди», — дея аниқлик киритган нашр.

Элчининг ўлими расмий матбуот брифингида унинг ўринбосари Дай Юмин томонидан тасдиқланди.

Гарчи ўлим сабаби ҳалигача аниқланмаган бўлса-да, манбанинг хабар беришича, тунда элчининг юраги тўхтаб қолган. Ёрдамчиси уни ётоғида ўлик ҳолида топган.

У коронавирус пандемияси авжига чиққан февраль ойида элчи этиб тайинланганди. У 2016 — 2019 йилларда Хитойнинг Украинадаги элчиси бўлган.

Унинг турмуш ўртоғи ва ўғли бор.

Лавозимга тайинланганидан кўп ўтмай Ду Хитой элчихонасининг «Facebook»даги расмий саҳифасида: «Дунёни жиддий пандемия муаммоси қуршаб олди ва бу Исроилга ҳам таъсир ўтказмоқда. Исроил халқи бутун Хитойга ёрдам кўрсатди. Энди биз бу касалликка қарши курашда сизларга ёрдам беришни хоҳлаймиз», деганди.

Жума куни у Хитой элчихонасининг расмий сайти орқали АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг коронавирусни яшириш ҳақидаги даъволарини рад этди.

Хитойнинг Исроилдаги элчихонасининг хабар беришича, Помпео узоқ йиллар давомида Хитой маҳсулотлари, инвестициялари ва халқини хавфсизликка таҳдид деб ҳисоблайди, лекин ўз даъволарини тасдиқлаш учун ҳеч қандай далил келтирмайди.

«Ишонамизки, дўстларимиз нафақат коронавирусни, балки «сиёсий вирус»ни ҳам енгиб, ўз манфаатларига мос келадиган йўлни танлайдилар», — дейилади хабарда.

Айни вақтда ўлим сабаби айтилмаяпти, ҳолат ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг