Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ БМТнинг Иброҳим Раисийга бағишланган маросимини байкот қилди

АҚШ БМТнинг Иброҳим Раисийга бағишланган маросимини байкот қилди

АҚШ БМТ Бош Ассамблеясининг авиаҳалокатда ҳалок бўлган Эрон президенти Иброҳим Раисий хотирасига бағишланган маросимини бойкот қилмоқда.

Бу ҳақда Reuters агентлиги номини ошкор қилмаган америкалик расмийга таяниб хабар қилмоқда.

Агентлик суҳбатдошига кўра, Қўшма Штатлар БМТ маросимида «ҳеч қандай ҳолатда» қатнашмайди. Чунки Раисий ҳокимият тепасида турган даврда «Эронда инсон ҳуқуқлари бузилиши кузатилган».

Маълумот учун, Бош Ассамблея анъанавий равишда вафот этган пайтида давлат раҳбари бўлган ҳар қандай дунё етакчисига ҳурмат бажо келтириш учун йиғилади. Пайшанба куни Раисий хотирасига шундай маросим ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 19 май куни Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт Озарбайжон чегараси яқинида қаттиқ қўнишни амалга оширган ва ҳалокат натижасида президент Раисий, мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян, шунингдек, бошқа юқори мартабали амалдорлар ҳамда экипаж ҳалок бўлган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг