АҚШ «Abrams» танкларининг биринчи партиясини Украинага етказиб беришни маъқуллади
АҚШ «Abrams» танкларининг биринчи партиясини Киевга жўнатишни маъқуллади, деб хабар бермоқда CNN.
АҚШ армиясининг харидлар департаменти раҳбари Даг Бушнинг сўзларига кўра, танклар Киевга ўқ-дорилар, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи қуйиш ва таъмирлаш учун ускуналар билан бирга етказилади.
Аввалроқ, Вашингтон жорий йилнинг сентябрида «Abrams» танкларини Украинага топширишни режалаштираётгани маълум бўлган эди. Таъкидланишича, Америка раҳбарияти август ойида танкларнинг бир қисмини модернизация қилиш учун Германияга жўнатмоқчи. Нашрнинг ёзишича, шундан сўнг танкларнинг биринчи партияси Украина армиясига топширилади.
Politico нашри, АҚШ томонидан Украинага топширадиган биринчи партияда жами 8 та танк бўлишини ёзган эди. Маълумотларга кўра, Вашингтон Киевга 31 та эски русумдаги «М1А1 Abrams» танкларини етказиб бермоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter