Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Англиялик миллионер ўз уйида ўлдирилди

Англиялик миллионер ўз уйида ўлдирилди

Англиянинг энг бой ишбилармонларидан бири, Лондоннинг Sheraton Grand ва Athenaeum меҳмонхоналарининг эгаси Ричард Саттон ўлдирилди. 83 ёшли миллионернинг жасади Дорсет штатининг Гиллингем шаҳри яқинидаги ўз уйидан топилган, деб ёзади Times.

Газетанинг ёзишича, 7 апрел куни кечқурун бир киши Саттоннинг уйига пичоқ билан кириб, уй эгасига ҳужум қилиб, сўнг унинг рафиқасини ҳам жароҳатлаган. Тадбиркор ўша ерда вафот этган, оғир аҳволда бўлган 60 ёшли аёл эса вертолётда Бристолдаги касалхонага олиб кетилган.

Полиция Гиллингемнинг 34 ёшли фуқаросини ҳибсга олган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ўлдирилган миллионерни таниган. Полиция билан тўқнашув натижасида гумонланувчи жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.

Жиноятнинг сабаблари ҳали номаълум, тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг