Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангела Меркел Фулбрайт мукофотига сазовор бўлди

Ангела Меркел Фулбрайт мукофотига сазовор бўлди

Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркел халқаро тушунишни мустаҳкамлашдаги саъй-ҳаракатлари учун америкалик сенатор Уилям Фулбрайт номидаги мукофотга сазовор бўлди. Бу ҳақда «New York Times» хабар бермоқда.

Мукофот Меркелга Вашингтонда жойлашган Фулбрайт Ассоциацияси томонидан Берлинда бўлиб ўтган маросимда топширилди. Бу Фулбрайт тақдирлаш маросимининг илк бор АҚШдан ташқарида топширилиши бўлди. Маросимда Ангела Меркелнинг «ажойиб, меҳрибон раҳбарлиги ва унинг ўзаро тушунишга, халқаро ҳамкорликка ва тинчликка интилиши» эътироф этилди.

Мукофотни ола туриб канцлер кўплаб мамлакатларда ўсиб бораётган популизм ва миллатчилик хавфи, шунингдек, БМТ, Халқаро савдо ташкилоти ва бошқа шу каби ташкилотларнинг муҳим роли ҳақида сўзлади.

Меркелдан аввал ушбу мукофотга Нелсон Мандела, Кофи Аннан, Жимми Картер, Билл Клинтон, Билл ва Мелинда Гейтс каби шахслар сазовор бўлган. Ангела Меркел мукофотнинг илк германиялик соҳиби бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг