Амирликлар ўз фуқароларига 5 миллиард долларлик ёрдам кўрсатди
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати мамлакатга асос солинганининг 47 йиллиги муносабати билан ўз фуқароларига 18,3 миллиард БАА дирҳами (5 млрд. доллар) кўринишида иқтисодий ёрдам қўлини чўзди. Бу хабар амирликларнинг «The National» нашри томонидан тарқатилди.
Фуқароларга тураржойга эга бўлиш, тайёр уй сотиб олиш, қурилиш қилиш учун ер сотиб олишга кредитлар берилади. Иқтисодий ёрдамдан 12 мингдан зиёд фуқаро фойдаланиши мумкин, дейилади хабарда.
Абу-Даби ворис шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид ал Наҳайённинг таъкидлашича, бу фуқароларнинг ижтимоий барқарорлиги ва муносиб кун кечириши учун ташланган қадамдир.
Бирлашган Араб Амирликлари миллий куни ҳар йили 2 декабрь куни нишонланади. 1971 йилнинг шу санасида Абу-Даби бошчилигида олти амирлик мустақил давлат тузиш шартномасини имзолаган. Еттинчи амирлик — Рас-ал-Ҳайма БАА таркибига 1972 йили қўшилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter