Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бирлашган Араб Амирликлари ҳақида 15 факт (фото)

Бирлашган Араб Амирликлари ҳақида 15 факт (фото)

Коллаж

1. Бирлашган Араб Амирликлари (илгариги номи Шартномали Уммон) 1971 йил 2 декабрда Абу-Даби амирлигининг шайхи Зайд бин Султон ал-Наҳаён ташаббуси билан ташкил топган.

2. БАА еттита амирликдан иборат – Абу-Даби, Дубай, Шаржа, Ажман, Умм-ал-Қайвайн, Рас-ал-Хайма, Фужайра.

3. Еттита амирликдан фақат икки амирлик нефть бойлигига эга бўлиб, бу бойликнинг 95 фоизи Абу-Даби, 5 фоизи Дубайга тегишли.

4. Амирликлар «федерация келишуви»га мувофиқ равишда даромаднинг ярмини БАА умумий бюджетига ажратади.

5. БААнинг 85 фоиз аҳолиси мигрантлардан иборат бўлиб, давлат бошқаруви ташкилотларидан бошқа барча соҳаларда фаолият юритадилар.

6. БААнинг маҳаллий аҳолиси вакиллари асосан давлат бошқаруви ташкилотларида фаолият юритади, бошқа маълум бир қисми ўз бизнесига эга.

7. Аҳоли вакиллари 14-15 ёшдан ишлаш ҳуқуқига эга.

8. БААда ҳар қандай таълим (шунингдек, олий таълим ҳам) бепул.

9. Агар талаба биринчи курсни фақат «аъло» баҳоларга битирса, университет маъмурияти талабага дунёнинг исталган энг яхши ОТМларида ўқиш ҳуқуқини беради ва хорижга бориш-келиш, яшаш ҳамда контракт пулларини тўлаб беради.

10. Хорижга ўқишга кетган талабага ҳар ойда 2000 АҚШ доллари миқдорида стипендия тўлаб борилади.

11. Барча тиббий хизматлар, оддий даволаш профилактикасидан тортиб мураккаб операцияларгача, дори-дармон бепул. БАА фуқароси бемор сифатида қайси давлатда даволанишидан қатъий назар давлат томонидан моддий қўллаб-қувватланади.

12. БАА фуқароси (эркак) 21 ёшга тўлганида давлат томонидан унга ер ҳудуди ажратилиб, уй қуриши учун етарли маблағ билан таъминланади (бу гендер тенглигига зид бўлган ягона ҳолат, чунки қиз вояга етиб турмушга чиқади ва уй-жой муаммоси эркак томонидан ҳал этилади).

13. Эркаклар 55 ёшдан, аёллар 50 ёшдан 20 йиллик меҳнат стажи билан пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

14. Амирликлар аҳолиси ер, сув ва электр таъминотидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

15. Армия хизматига ихтиёрий борган ҳарбий хизматчига 2000 АҚШ доллари миқдорида маблағ тўланади ва хизмат муддати тугагач, яна 25 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация тўлови берилади.

Айтингчи, БААда коррупция борми?
(онлайн сўровнома)

Сўровномада иштирок этиш учун ҳаволага киринг ёки QR кодни сканерланг:

Сўровноманинг натижасини кўриш учун қуйидаги ҳаволага киринг:

Муҳайё Саидова тайёрлади

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг