Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амирликлар аҳолиси 100 фоиз вакцина қабул қилди

Амирликлар аҳолиси 100 фоиз вакцина қабул қилди

Фото: «Depositphotos»

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) коронавирус пандемиясига қарши курашда жиддий натижага эришганини маълум қилди: 26 ноябрга келиб мамлакат аҳолисининг 100 фоизи коронавирусга қарши вацинанинг камида битта дозасини қабул қилган, дейилади «Russianemirates» хабарида.

Фуқаролар ва резидентларнинг 90 фоиздан зиёди тўлиқ эмланган.

2020 йилнинг декабрь ойида Дубай ҳукумати Амирликларда биринчи бўлиб Pfizer-BioNTech вакцинасини қўллашга, кейинчалик БАА ҳукумати AstraZeneca ҳамда Moderna вакциналаридан фойдаланишга рухсат берганди. Шунингдек, болаларни Sinopharm ва Pfizer вакциналари билан эмлаш бошланди.

Маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг 53,9 фоизи ҳеч бўлмаганда битта доза билан эмланган. Шу пайтгача жаҳон бўйича 7,85 млрд. доза қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг