Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Американинг «F-16» қирувчи самолёти Жанубий Кореяда ҳалокатга учради – «Yonhap»

Американинг «F-16» қирувчи самолёти Жанубий Кореяда ҳалокатга учради – «Yonhap»

«F-16» қирувчи самолёти

Фото: «Yonhap» агентлиги

Жанубий Кореяда АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига тегишли «F-16» қирувчи учоғи машғулот чоғида ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда «Yonhap» агентлиги.

Ҳодиса 11 декабр, душанба куни Гунсан шаҳри яқинида содир бўлган. «Yonhap»нинг АҚШ ва Корея ҳарбий тузилмаларидаги манбалар ҳалокатдан олдин учувчи катапульта қилишга улгурганини билдирган.

Таъкидлаш керакки, Гунсан ҳаво кучлари базасидан Жанубий ва АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари биргаликда фойдаланиб келади. Шу йилнинг май ойида ҳам «F-16» русумидаги қирувчи самолёт Жанубий Кореядаги АҚШ ҳарбий базаси яқинида ўқув парвози вақтида ҳалокатга учраганганди.

Аввалроқ Саудия Арабистони Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти машғулот чоғида ҳалокатга учраган, экипаждаги икки киши ҳалок бўлганди.

17 ноябрь куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли «Ми-8» вертолёти «Каттақўрғон» полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учраган, фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг